Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада иштирокчилари юртимизга ташриф буюришмоқда

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада иштирокчилари юртимизга ташриф буюришмоқда

Фото:Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада иштирокчилари юртимизга ташриф буюришмоқда.

Самарқанд темир йўл вокзалида Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада иштирокчи ва меҳмонларининг дастлабки гуруҳи тантанали кутиб олинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Фото:Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати

Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларидан ташриф буюрган меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида Халқ таълими вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик иштирокида самимий кутиб олинди.

Халқаро олимпиада иштирокчилари махсус ажратилган транспортларда «Регистон-плаза» меҳмонхонасига бориб жойлашдилар.

Фото:Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати

Кун давомида иштирокчилар учун Самарқанд шаҳрида муқаддас қадамжо ва тарихий обидалар бўйлаб саёҳат, маданий-маърифий учрашувлар ўтказилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг