Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда таъсис этилган «Сенатор стипендияси» ўз эгаларига топширилди

Наманганда таъсис этилган «Сенатор стипендияси» ўз эгаларига топширилди

Фото: «Senat.uz»

Хабар берилганидек, Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов шу йилнинг февраль ойида Наманган шаҳридаги 46-сонли умумтаълим мактабидаги мавжуд ҳолатларни кўздан кечириб, ўқувчилар билан ўтказилган учрашувда аъло баҳоларга ўзлаштирадиган ўғил-қизлар учун стипендия жорий этишини маълум қилганди.

Ўқувчиларни илмга қизиқтириш, таълим билан тарбияни уйғун ҳолда олиб бориш мақсадида Республикада биринчи бўлиб «Наманган тажрибаси» сифатида таъсис этилган «Сенатор стипендияси»нинг илк эгалари аниқланди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси Наманган вилояти кенгаши масъуллари 46-сонли мактабга бориб, аъло баҳолари ва намунали хулқи билан алоҳида ажралиб турадиган билимдон ўқувчилардан 10 нафарининг ҳар бирига 250 минг сўм миқдоридаги стипендия топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, бундай эзгу лойиҳа илм олишга интилувчи ёшларни ўз устида ишлаш ва юқори кўрсаткичларга эришиш сари интилишга ундайди. Қолаверса, бу хайрли ташаббус пешқадам илм даргоҳларидан ортда қолган 46-мактабда таълим сифати ошиши, битирувчиларни олий таълимга қизиқтириш, асосийси, ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятини юксалишида муносиб ҳисса қўшади, десак муболаға эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг