Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноҳақ бўшатилган директор лавозимига тикланди

Ноҳақ бўшатилган директор лавозимига тикланди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган 31-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимидан ноҳақ ишдан бўшатилган Нурия Семмари лавозимига тикланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

2018 йилнинг август ойи сўнгида Халқ таълими вазирлигининг «Устоз овози» виртуал инспектор тизимининг телеграмм ботига ушбу мактаб битирувчилари, ҳозирда Россияда ва Жанубий Кореяда истиқомат қилувчи Гусейн Наджафов ва Оксана Кимлар мурожаат қилдилар.

Улар ўз мурожаатларида тажрибали, ўз ишининг устаси ва маҳоратли педагог, 31-сонли умумтаълим мактаби директори Нурия Семмари эгаллаб турган лавозимидан ноҳақ ишдан олингани ва Халқ таълими вазирлигидан ушбу ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқишни сўраган эдилар.

Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ходимлари ушбу мурожаатларни ўрганиб чиқдилар ва Нурия Семмари 31-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимидан ноҳақ бўшатилгани аниқланди.

Шундан сўнг эса, Нурия Семмари директорлик фаолияти давомида самарали ишлагани ва юқори натижаларга эришганини инобатга олган ҳолда вазифасига қайтарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг