Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тарихда илк бор Оксфорд университетига кириш бўйича аёллар эркакларни ортда қолдирди

Тарихда илк бор Оксфорд университетига кириш бўйича аёллар эркакларни ортда қолдирди

Фото: «Теории и практики»

Оксфорд университетида ўқиш учун 2017 йилда эркакларга қараганда аёллар кўпроқ ҳужжат топширди. Бу ҳолат тарихда илк марта кузатилмоқда. Ўтган йили Оксфорднинг биринчи курсига 1070 аёл ва 1025 эркак қабул қилинди.

Кембриж университетида эса аёллар ҳали эркакларни қувиб етганича йўқ. Бироқ бу ерга ўқишга кирган аёллар ва эркаклар 50 га 50 ни ташкил этмоқда.

Ҳар икки университет ўқишга қора танли фуқаролар ва кам таъминланганларни жуда кам қабул қилади. Жумладан, 2010-2015 йилларда таълим муассасаларига 80 фоиз бой хонадон фарзандлари топширган бўлса, қора танлилар бор-йўғи 1,5 фоизни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг