Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимпиадада ўқувчиси ўрин олган ўқитувчиларга пул мукофоти бериладими?

Олимпиадада ўқувчиси ўрин олган ўқитувчиларга пул мукофоти бериладими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 7-бандида, таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган умумий ўрта таълим мактаблари педагог кадрлари қуйидаги тартибда энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш белгиланган.

Айни кунларда Вазирлик томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда таклифлар (Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси) тайёрланиб, кўриб чиқиш (тасдиқлаш) учун Ҳукуматга киритилган, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ушбу қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда. Белгиланган тартибда тасдиқланганидан сўнг, оммавий ахборот воситалари ва телеграм каналимиз орқали эълон қилинади ва барча таълим муассасаларига етказилади.

Вазирлик барча педагоглардан ижтимоий тармоқлардаги ва баъзи телеграм каналларидаги халқ таълими тизимига оид тасдиқланмаган маълумотларга чалғиб қолмасликларини сўрайди. Фан олимпиадасида ўқувчиси ўрин олган ўқитувчиларга пул мукофоти берилиш тартиби бўйича расмий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг барча хабардор қилинади ва амалиётга жорий этилади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг