Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жаҳон университетлари рейтингини белгилаб берувчи компания билан ҳамкорлик қилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жаҳон университетлари рейтингини белгилаб берувчи компания билан ҳамкорлик қилади

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жаҳон университетлари рейтингини белгилаб берувчи нуфузли QS компанияси билан олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Айни масалалар олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва QS компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий директори Зоя Зайцева иштирокида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.

Музокараларда республикамиздаги олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киртиш бўйича ишларни ташкил этиш ва бу борада жаҳон тажрибасини татбиқ этиш, QS компанияси билан ўзаро ҳамкорликни янада кенагйтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ва Зоя Зайцева иштирокида республикадаги барча олий таълим муассасалари учун видеконференция ташкил этилиб, халқаро рейтинг талабларини бажариш бўйича зарур маълумотлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг