Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Россиядаги талабаларга ҳеч қандай тўсиқларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчириш имконияти берилиши мумкин

Россиядаги талабаларга ҳеч қандай тўсиқларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчириш имконияти берилиши мумкин

Иллюстратив сурат.

Фото: «Kun.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 16 ноябрдаги «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори асосида жорий йилдан бошлаб Ўзбекистондаги ОТМларга қабул жараёнлари мутлақо янги тизимда ўтишидан аллақачон хабарингиз бўлса керак.

Бугунги кунда юқоридаги Президент қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор норматив-ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилиши кутилмоқда.

Биздаги маълумотларга кўра, шундай ўзгаришлардан бири хориждаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон ёшларининг Ўзбекистонга ўқишини кўчириш жараёнларида ҳам режалаштирилмоқда.

Хусусан, халқаро тан олинган ташкилотларнинг рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатига киритилган Россия давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабаларнинг аризаларига мувофиқ ўқишини синовларсиз тўлов-контракт асосида кўчириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Агар ушбу янги тартиб жорий этиладиган бўлса, унда кучли 1000 таликдан жой эгаллаган Россиядаги ОТМларда таҳсил олаётган талабалар ҳеч қандай тўсқинликларсиз, шунчаки ариза бериш орқали ўқишини Ўзбекистонга кўчиришлари мумкин бўлади.

Ўқишини кўчиришни истаган талаба йўналиши тўғри келадиган исталган ОТМни танлаши мумкин бўладими ёки бунга ҳам қандайдир чекловлар бўладими (масалан, фақат доимий пропискада бўлган ҳудуддаги ОТМга), бу ҳозирча аниқ эмас.

Муштарийларни яна бир савол қизиқтириши мумкин, яъни айнан қайси халқаро рейтинг асос қилиб олинади? Ҳозирча бу ҳам аниқ эмас, лекин имтиҳонсиз нострификация билан боғлиқ аввалги амалиётдан келиб чиқилса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарорида учта халқаро ташкилот рейтинглари ҳисобга олиниши белгилаб қўйилган эди. Булар:

1) QS – Quacquarelli Symonds;

2) ARWU –  The Academic Ranking of World Universities;

3) THE – Times Higher Education.

Шуни инобатга олиб, юқоридаги учта халқаро рейтингда кучли 1000 таликка кирган Россия ОТМлари рўйхати қуйидагича бўлади. Мабодо қарор тасдиқланса, унда Россиянинг қуйидаги 27 та ОТМларидан ўқишни имтиҳонсиз кўчириш мумкин бўлади:

Олий таълим муассасаси номи

Рейтинглардаги ўрни

QS

THE

ARWU

Bauman Moscow State Technical University 291 801–1000
Far Eastern Federal University 601-650  –
Higher School of Economics 351–400
ITMO University 601-650 501–600
Kazan (Volga region) Federal University 441-450 401–500
Lobachevsky State University of Nizhni Novgorod 701-750 801–1000
Lomonosov Moscow State University 95 194 93
Moscow Institute of Physics and Technology (MIPT / Moscow Phystech) 355 251–300 501-600
Moscow State Institute of International Relations (MGIMO University) 373
National Research Nuclear University MEPhI (Moscow Engineering Physics Institute) 373 401–500
National Research Saratov State University 551-600 801–1000
National Research Tomsk Polytechnic University 386
National Research University Higher School of Economics (HSE University) 382
Novosibirsk State Technical University 801-1000 801–1000
Novosibirsk State University 250 401–500 401-500
Peter the Great Saint-Petersburg Polytechnic University 401-410 601–800
Plekhanov Russian University of Economics 801-1000
RUDN University 501-550
Saint Petersburg State University 240 401–500 301-400
Samara National Research University (Samara University) 801-1000
Samara State Aerospace University 601–800
Southern Federal University 551-600 801–1000
The National University of Science and Technology (MISIS) 501-550 601–800
Tomsk Polytechnic University 301–350
Tomsk State University 323 501–600
Ural Federal University 491-500
Voronezh State University 801-1000
Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг