Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқишни кўчиришда ўтиш бали белгиланди

Ўқишни кўчиришда ўтиш бали белгиланди

Фото: Xabar.uz

Вазирлик тизимидаги ОТМга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 66.1 балл этиб белгиланди.

2021/2022 ўқув йили учун  хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66,1 балл) этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар натижасига кўра тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг