Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги пулли муносабатларга барҳам берилади

Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги пулли муносабатларга барҳам берилади

Фото: «Xabar.uz»

Халқ таълими вазирлигида янги вазир Шерзод Шерматов иштирокида пресс-брифинг ўтказилганидан хабарингиз бор.

Йиғилишда Шерзод Шерматов мактаб фонди билан боғлиқ саволларга ҳам жавоб қайтарган.

«Мактаб фонди шаффоф бўлиши керак. Уни ўқитувчи йиғиши керак эмас, бошқа қонуний, тўғри механизм яратишимиз керак.

Бутун дунёда мактабларга ҳомийлик қилиш амалиёти бор. Мактаб директорлари билан суҳбатлашдим. Битта мисол, битта мактаб ёпилиш арафасида бўлган. Шунда директор битирувчилардан ёрдам сўраб мактабни сақлаб қолган. Ёки яна бошқа бир мактаб директори қўшимча тўгараклар, масалан, шахмат бўйича, корейс тили бўйича тўгараклар очган.

Мактабда қўшимча пул топиш мумкин. Агар тадбиркор директорлар бўлса, уларга қонуний ёрдам беришимиз керак. Ҳаммаси банк орқали, қонуний бўлади. Аммо унинг шаффофлигини назорат қиладиган кенгаш тузиш масаласини ўйлаб кўрамиз. Ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасидаги пулли муносабатларга чек қўйишимиз керак», — деди Халқ таълими вазири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг