Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқитувчилар иш ҳақи янги йилда қанчага ошади? (жадвал)

Ўқитувчилар иш ҳақи янги йилда қанчага ошади? (жадвал)

Фото: «Xabar.uz»

Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун 2019 йил бюджети» лойиҳасида ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилиши жадвали ҳам киритилган.

Унга кўра, 2019 йилда умумий таълим ва мактабдан ташқари таълим муассасаларини молиялаштириш учун жами 17 100,1 млрд. сўм ёки умумий бюджет харажатларининг 60,2 фоизини ажратиш кўзда тутилган.

Жадвалга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб бошланғич ва ўрта синф ўқитувчилари тоифасига қараб 1 614 581 сўмдан 2 225 864 сўмгача иш ҳақи оладилар.

Мактаб директори гуруҳига қараб 2 236 441 сўмдан 2 532 184 сўмгача иш ҳақи олади.  директор ўринбосарлари учун иш ҳақи миқдори 2 387 979 сўмгача,  психологлар учун — 1 453 123 сўмгача,  кутубхоначилар учун эса 966 740 сўмгача оширилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, синф раҳбарлиги учун ЭКИҲнинг 10 фоизгача миқдорида, дафтарларни текширганлик учун 50 фоизгача миқдорда ва 40 фоизгача бўлган миқдорда раҳбарият ҳисобидан касбий маҳорат учун устамалар ҳам тўланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг