Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқитувчининг сабр ва матонатига қойил қолмасдан иложи йўқ

Ўқитувчининг сабр ва матонатига қойил қолмасдан иложи йўқ

Фото: ХТВ

Болаларим ҳар куни телеграм канали орқали ўқитувчилари билан мулоқот қилишмоқда. Видеодарсларни кузатиб, вазифаларни олиб, дарсларини тайёрлаб телеграм орқали ўқитувчисига жўнатишади. Кунига 4-5 та фан ўтилади.

Тасаввур қилинг, синфда 30-35 нафар атрофида ўқувчи бор. Уларнинг ҳар бири 4-5 та фандан тайёрлаган вазифасини жўнатишади, видеодарсда тушунмаган жойларини устозидан сўрашади.

Бошланғич синфларда аксарият дарслар бир ўқитувчи томонидан ташкил этилади ва улар бир вақтнинг ўзида бир нечта фанга масъул ҳисобланишади.

Катта синфларда фанлар бўйича ўқитувчилар алоҳида ҳисобланади, лекин уларда синфлар сони кўп. Бу дегани ҳар бир дарс ўтадиган синфлари бўйича 30-35 нафар ўқувчидан иборат алоҳида телеграмм гуруҳлари мавжуд ва шу орқали улар билан дарс қилишади.

Бир кунлик фаолиятни ўйлаб кўринг, ўқитувчи нечта ўқувчи билан мулоқот қилади ва уларга тушунтириш беради.

Кўриниб турибдики ўқитувчининг деярли бутун куни давоми ўқувчилари билан ўтмоқда.

Масофавий таълим оддий дарс ўтиш тарзидан анча мураккаб ва у кун давомида, гоҳида кечки пайтда ҳам ўқитувчиларни ўқувчига боғлаб қўймоқда.

Сизларга куч қувват азиз устозлар, фарзандларимиз бахтига доимо соғ омон бўлинглар! Таъзимдамиз.

Феруза МАДРАҲИМОВА,
Таълим сифатини назорат қилиш
давлат инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг