Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОТМларни халқаро рейтингга киритишда «QS» ва «Times Higher Education» билан ҳамкорлик кучайтирилади

ОТМларни халқаро рейтингга киритишда «QS» ва «Times Higher Education» билан ҳамкорлик кучайтирилади

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан «Илм-фан – 2020» ҳамкорлик дастури доирасида «QS» (Quacquarelli symonds) компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Зоя Зайцева ва «Times Higher Education» агентлигининг Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Егор Яблоков бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, учрашувда «QS» ва «Times Higher Education» каби дунёнинг етакчи университетлар рейтинг агентликлари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари, хусусан, маҳаллий олий таълим муассасаларининг халқаро миқёсида мавқеини ошириш, юртимиз олимлари илмий салоҳиятинининг дунё миқёсида эътироф этилишини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг «QS» ва «Times Higher Education» каби етакчи рейтинг агентликлари томонидан тузиладиган дунёнинг кучли университетлари қаторига кирмагунча саъй-ҳаракатлар бир зумга бўлсада тўхтатилмаcлигини қайд этди.  

Учрашувда юртимиздаги олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш стратегиясидаги муҳим жиҳатлар муҳокама қилиниб, бу борадаги халқаро рейтинг агентликлари методологияси кўриб чиқилди. Жумладан, маҳаллий олимларнинг халқаро илмий журналларда иштирокини ошириш ва «Scopus» маълумотлар базасида улардан иқтибос келтиришларни кўпайтиришга эътибор қаратиш кераклиги, чунки бу рейтингни шакллантирувчи асосий илмий маълумотлар экани қайд этилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг