Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек тили ва адабиёти таълими – инновацион тараққиёт кўзгусида

Ўзбек тили ва адабиёти таълими  – инновацион тараққиёт кўзгусида

Бугун, 26 февраль куни Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида "Она тили ва адабиёт таълимида интеграция: соҳадаги мавжуд муаммолар – инновацион кластер истиқболлари" мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Республика таълим маркази, Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлимининг  етакчи мутахассислари, вилоятимиздаги 22 туман ва шаҳарлардан 100 дан ортиқ она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этдилар. Йиғилганлар соҳадаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари хусусида фикр алмашдилар.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети олимлари, умумтаълим мактаби дарслик муаллифлари ҳам ёш авлод онгу шуурига она тили ва адабиёт фанининг муҳим назарий ва амалий жиҳатларини сингдириш бўйича қимматли фикрлар билдирдилар.

Илмий-амалий семинар якунида, она тили ва адабиёт фанини ўқитишдаги муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш, таълим сифатини оширишга қаратилган таклифлар ижросини таъминлаш, етакчи муассасалар билан мунтазам ҳамкорлик қилиш ва шу каби бир қатор муаммоларни олдини олиш  мақсадида Мувофиқлаштирувчи Кенгаш тузилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг