Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Германия билан техника соҳасида мутахассислар тайёрлашда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Германия билан техника соҳасида мутахассислар тайёрлашда ҳамкорлик қилади

Фото:Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

20 ноябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов Берлин техника университети ижрочи директори Арнолд Штернгарсни қабул қилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда юқори малакали кадрларни тайёрлашга эришиш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилиб, республикамизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари хусусиятлари таъкидлаб ўтилди.

Музокараларда Германия таълим тизимининг ижобий жиҳатлари қайд этилиб, ундаги илғор тажрибаларни юртимиз олий таълим тизимига жорий этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Тошкент давлат техника университетида Берлин техника университети билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш имкониятлари мавжуд эканлиги қайд этилди. Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини аниқ мақсадларга қаратилган амалий тадбирлар билан кенгайтиришга келишиб олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг