Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон термаси рус тили бўйича халқаро онлайн олимпиадада  ғалаба қозонди

Ўзбекистон термаси рус тили бўйича халқаро онлайн олимпиадада  ғалаба қозонди

Фото: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети матбуот хизмати

Тюмень давлат университети ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиладиган рус тилини хорижий тил сифатида ўзлаштириш даражасини текширувчи халқаро олимпиада ўтказилди. Унда Ўзбекистон шарафини Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳимоя қилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати вакили хабар бемоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Нигерия, Вьетнам, Сурия, Колумбия, Тожикистон, Қирғизистон, Венесуела, Жазоир, Жанубий Осетия, Сербия, Малайзия, Миср, Эквадор, Гана, Чад, Марокаш, Афғонистон, Мали, Туркманистон, Мўғулистон, Замбия ва бошқа кўплаб давлатлардан сараланган 104 нафар ёшлар танловнинг якунловчи босқичига етиб келдилар.

Икки босқичли олимпиадада талабаларнинг рус тилида тинглаб тушуниш, сўзлаш ва мантиқий изчиликда бехато ёзиш кўникмалари синовдан ўтказилди.

Фото: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети матбуот хизмати

Тенг курашлар остида ўтган билимлар беллашувида А ва Б гуруҳларида мутлақ ғолиблик Ўзбекистон вакилларига насиб этди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистондан кейинги ўринларни Сурия, Тожикистон, Афғонистон, Замбия, Вьетнам ва Миср вакиллари қўлга киритишди. Танлов ғолибларини танатанали тақдирлаш маросими ҳам онлайн режимида ўтказилди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур олимпиада ғолибларига Россия ОТМларида ижтимоий соҳа бўйича магистратурага кириш имконияти берилади, қолаверса, уларни Тюмень давлат университети ёзги мактабига таклиф этишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг