Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқувчилар ўртасида илк бор «Ёш делегат» конференцияси ташкил этилади

Ўқувчилар ўртасида илк бор «Ёш делегат» конференцияси ташкил этилади

Ўзбекистонда умумтаълим мактаб ўқувчилари учун БМТ Бош Ассамблеясининг симуляцион «Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш» мавзусида «Ёш делегат» конференцияси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Конференция Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 10-12 май кунлари юртимиз умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи юқори (8-11) синф ўқувчилар учун «GLOZ82 Ҳуқуқий маданиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган Доҳа Декларациясининг амалга оширилиши бўйича Глобал дастур» ҳомийлигида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси (UNODC ROCA), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган.

Конференциянинг бош мақсади - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий учрашувлари андозасида анжуман ўтказиш. Конференция ўқувчиларни дипломатик соҳадаги ечимлар, қийинчиликлар ва энг яхши тажрибаларни ўрганишлари мақсадида бирлаштиради. Конференция мамлакатимизнинг барча ўқувчи-ёшларига БМТ фаолияти ва уни иш юритиш тизимини таништириб, жамоат олдида нутқ сўзлаш, муаммоларни ечиш, дипломатик музокара олиб боришни ўргатади. Қолаверса, халқаро билим ва тажрибаларни бериш орқали уларни давлатимиз ривожига ҳисса қўшиш, келгусида халқаро ҳамжамият олдида юртимиз даражасини янада оширадиган кадр ҳамда ижтимоий масъулиятли фуқаролар бўлиб етишиш йўлида бирлаштиради.

Конференция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳақиқий конференцияларини симуляция қилади ва унда иштирокчилар ўзлари дипломатлар каби БМТнинг расмий тилларида фаолият олиб боради. Конференцияда асосан БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадлари доирасидаги мавзулар, жумладан, «Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш» мавзуси муҳокама қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг