Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда мактаб директорлари ота-оналар ва ўқувчилар томонидан сайланади

Ўзбекистонда мактаб директорлари ота-оналар ва ўқувчилар томонидан сайланади

Фото: «13-dimi.uz»

Аввалроқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида ташкил этилган пресс-брифингда «Xabar.uz» мухбири мактабларда директорларни сайлаш тизими жорий этилиши масаласида қандай янгилик бўлиши билан қизиққан эди.

«Kun.uz»нинг ҳукуматдаги манбага таяниб хабар беришича, Ўзбекистонда мактаб директорларини сайлайдиган Кузатув кенгашлари пайдо бўлади.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги режаларига кўра, кенгашлар фаол ота-оналар ва мактабнинг муваффақиятли битирувчиларидан шакллантирилади. «Кузатув кенгашлари Халқ таълими вазирлиги тавсиясига кўра директорларни танлаш, мактабнинг бюджет ва нобюджет маблағлари, жумладан директор жамғармасини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади», деб айтилган хабарда.

Яна бир муҳим ўзгариш ислоҳотларни самарали амалга ошириш мақсадида ХТВ бошқарув идоралари структурасини қайта кўриб чиқиш бўлади. Халқ таълими вазири вазирлик структурасига умумий миқдор доирасида ўзгартиришлар киритиш ва халқ таълими соҳасидаги барча масалалар бўйича ечим қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Жумладан, вазир Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, ишчиларни рағбатлантириш, халқ таълими соҳасидаги харажатлар сметасини мустақил шакллантириш ҳуқуқига эга бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг