Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда қолган хорижлик талабаларга ётоқхонадан жой қилиб берилган

Ўзбекистонда қолган хорижлик талабаларга ётоқхонадан жой қилиб берилган

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар ўз юртларига чиқиб кетишлари мумкинлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов томонидан маълум қилинди. Шунингдек, мутасадди Ўзбекистонда қолган хорижлик талабаларга ётоқхоналардан жой қилиб берилганини таъкидлаб ўтди.

— Хорижлик талабалар ва фуқаролар ўз юртига чиқиб кетиши учун ҳеч қандай таъқиқ ва тўсиқ мавжуд эмас. Ўрнатилган тартибда чиқиб кетишлари мумкин.

Муаммо шундаки, жуда кўплаб мамлакатларда ҳатто ўз фуқароларини ҳам мамлакат ичкарисида қабул қилиш учун талаблар мавжуд.

Мақсад оддий: фуқаролар коронавирус инфекциясининг давлатлараро ташувчисига айланиб қолишининг олдини олишдан иборат, холос.

Хорижлик талабалар ўз юртига жўнаб кетгунга қадар ётоқхонада қолиши мумкин. Ўзининг доимий яшаш жойига чиқиб кетиш имкониятига эга бўлмаган хорижлик талабалар учун олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларидан жой ажратилган. Уларга зарур бўладиган барча шароитлар яратиб берилган, — деди У. Бегимқулов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг