Ўзбекистонлик фан арбоби кириш имтиҳонларини МХХ эмас, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги назорат қилиши кераклигини айтди

Ўзбекистонлик фан арбоби кириш имтиҳонларини МХХ эмас, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги назорат қилиши кераклигини айтди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори,иқтисод фанлари доктори Мурод Муҳаммедовнинг фикрларини эълон қилди. Профессорнинг айтишича, таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини Миллий хавфсизлик хизмати назорат қилмаслиги лозим.

«Мамлакатимизда инновацион иқтисодиётни шакллантиришнинг энг асосий муаммоси – кадрлар тайёрлаш, уларнинг билими, малакаси, таълим сифати. Назаримда, Ўзбекистонда таълим сифати бугунги кун талабларига, миллий иқтисодиёт эҳтиёжларига, энг ачинарлиси, ёшларимизнинг салоҳият даражасига тамоман мос келмайди», — дейди Мурод Муҳаммедов.

Кириш тест имтиҳонлари миллий хавфсизлик хизмати вакилларининг бевосита иштирокида ва қаттиқ назорати остида ўтказилади. Шунга қарамасдан олий ўқув юртига фақат билими бор ёшларни саралаб олиш муаммоси ҳал бўлмаяпти.

Кўп йиллик тажриба шундан далолат берадики, шундай нуфузли ташкилотнинг тест синовларига жалб этилиши олий ўқув юртларига энг қобилиятли, билимдон ёшларни саралаб олиш муаммоларини узил-кесил ҳал этиб бера олмаяпти. Бу ҳолатнинг асосий сабаби шундаки, ушбу ташкилот таълим сифати кўрсаткичлари бўйича давлат олдида ҳеч қандай ҳисобот бермайди, унинг асосий жавобгарлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида. Модомики, таълим сифатининг жавобгарлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги зиммасида экан, демак талабаликка саралаб олиш жараёнини ўзи қатъий назорат остига олиши зарур.

Мурод Муҳаммедов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг