Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎзМУ қошидаги лицейга имтиёзли кириш имконини берувчи олимпиадага старт берилди

ЎзМУ қошидаги лицейга имтиёзли кириш имконини берувчи олимпиадага старт берилди

Фото: «Utro.news»

Бугун Ўзбекистон Миллий университети қошидаги С.Сирожиддинов номли академик лицейда Ўзбекистон Миллий университети ташаббуси билан мамлакатимизда илк маротаба ўтказилаётган «Республика университет олимпиадаси» бошланди.

Олимпиадада кучли билимга эга иштирокчи ўқувчилар қуйидаги 4 йўналиш бўйича беллашмоқда:

  • Аниқ иқтисод йўналиши;
  • Аниқ фанлар йўналиши;
  • Табиий фанлар йўналиши;
  • Ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши.

Эътиборлиси шундаки, мазкур олимпиадада ғолиб бўлган билимдон ўқувчилар махсус сертификат билан тақдирланиб,  ЎзМУ қошидаги С.Сирожиддинов номли академик лицейга имтиёзли равишда қабул қилинади.

Иштирокчи ўқувчиларнинг қизиқишларини янада орттириш ва аъло кайфиятда бошлашлари учун академиклар А.Саъдуллаев ва А.Аъзамов ўз самимий тилакларини билдириб, барчага омад тилади, академик лицей директори Қ.Ибодуллаев иштирокчиларга олимпиада шартлари билан таништирди.

Танлов жараёни якунига етгач, ота-оналар ва иштирокчи ўқувчилар учун «Маҳорат дарслари» академик лицей ўқитувчилари томонидан ўтказилади. «Республика университет олимпиадаси»га ташриф буюрган меҳмонлар ва ота-оналар учун «Сен мўътабарсан, мўътабар аёл» мавзусида байрам тадбири ўтказилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг