Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎзМУда «Ломоносов-Мирзо Улуғбек» илмий-ўқув маркази очилди

ЎзМУда «Ломоносов-Мирзо Улуғбек» илмий-ўқув маркази очилди

18 октябрь куни ЎзМУга Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори, академик Виктор Садовничий бошчилигида университетнинг бир қатор вакиллари ташриф буюрди.

Ташриф доирасида университетда «Ломоносов-Мирзо Улуғбек» илмий-ўқув маркази очилди.

Ушбу марказ стратегик ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Эндиликда ЎзМУ ва МДУ ўртасида бир қанча таълим йўналишлари бўйича биргаликда дастурлар тузилиб, ушбу дастурлар асосида талабаларга қўшма дипломлар берилади, ўқитувчи ва талабалар алмашинуви йўлга қўйилади. Талабалар нафақат ўқув жараёнларини, балки амалиётдаги фаолиятларини ҳам ҳамкор университетда амалга оширишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг