Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Партия ташаббуси билан 50 та боғчада шахмат майдончалари қурилди

Партия ташаббуси билан 50 та боғчада шахмат майдончалари қурилди

Фото: «Адолат» СДП матбуот хизмати

Республикамиздаги 50 та мактабгача таълим муассасаларида шахмат-шашка майдончалари қурилиб, фойдаланишга  топширилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» порталига «Адолат» СДП матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг «Мактабгача таълим — кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини» лойиҳаси доирасида мактабгача таълим муассасаларида яратилаётган имкониятлардан қай даражада фойдаланилаётганини аниқлаш билан бир қаторда, эртамиз эгаларини ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, кичкинтойларга «ақл гимнастикаси» билан шуғулланишлари учун имконият яратиб бериш мақсадида республикамиздаги барча мактабгача таълим муассасаларида шахмат-шашка майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.

«Адолат» СДП матбуот хизмати

Жумладан, март-август ойларида Нукус шаҳридаги 48-сон, Жиззах шаҳридаги 6-10-34-41-сон, Бахмал туманидаги 1-3-8-сон, Ғаллаорол туманидаги 1-5-22-сон, Дўстлик туманидаги 17-сон, Пахтакор туманидаги 1-2-3-5-6-7-10-сон, Зафаробод туманидаги 12-сон, Фориш туманидаги 5-сон, Зомин туманидаги 3-4 ҳамда Ш.Рашидов туманидаги 2-сонли мактабгача таълим муассасаларида, Қарши шаҳридаги 14, 49, 25-МТМларда, Нишон туманидаги 2, 16, 20-МТМларда, Қарши туманидаги 6-МТМда, Яккабоғ туманидаги 1та Баркамол авлод ижодиёт марказида, умумий ҳисобда Жиззах, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан жами 50та МТМларида шахмат-шашка майдончалари қурилиб, болажонлар фойдаланиши учун топширилди.

«Адолат» СДП матбуот хизмати

Айни кунларда республикамизнинг қолган ҳудудларидаги МТМларда ҳам бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг