Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент ўзига хос инвестиция ҳақида гапирди

Президент ўзига хос инвестиция ҳақида гапирди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 8 январь куни инвестиция соҳасига бағишланган видеоселекторда хорижий давлатларнинг етакчи университетлари филиалларини очиш олий таълим соҳасига киритилган яхши инвестиция эканини, билимли, замонавий мутахассислар мамлакатга катта манфаат келтиришини таъкидлади. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда 91 та олий таълим муассасаси мавжуд, шундан 11 таси хорижий олий таълим муассасалари ва филиалларидир. Айни вақтда юртимизда Россия Федерацияси, Буюк Британия, Жанубий Корея, Сингапур, Италия каби давлатларнинг олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги қарорига мувофиқ уларнинг сафига Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган янги Ҳиндистоннинг Амити университети ҳам қўшилди. Ушбу университетда ахборот-коммуникация технологиялари мутахассислари тайёрланади, улар дастурий таъминот ишлаб чиқиш, ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини бошқариш бўйича халқаро стандартлар даражасида таҳсил олишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг