Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қабул бўйича муҳим маълумот эълон қилинди

Қабул бўйича муҳим маълумот эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Абитуриентлар учун муҳим хабар берилди. Қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Қайд этилишича, 2022-2023-ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти my.gov.uzга ҳам жойлаштирилди.

Эндиликда абитуриентлар «Абитуриентни онлайн рўйхатдан ўтказиш» хизмати орқали фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.

Талабгорларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Белгиланган муддат ичида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат олганлар, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг