Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонлик талабалар Тошкентда малака оширмоқда

Қирғизистонлик талабалар Тошкентда малака оширмоқда

Фото: Тошкент фармацевтика институти

Тошкент фармацевтика институти ва Ўш давлат университети ўртасидаги ҳамкорлик мемарандумга мувофиқ қирғизистонлик 6 нафар талаба Тошкентга келди. Бу ҳақда Тошкент фармацевтика институти матбуот хизмати хабар берди. 

Ўш давлат университети Фармация факультетининг 6 нафар 2-босқич талабалари 10 кун давомида Тошкент фармацевтика институтида ўқув жараёнларида иштирок этишади.

Меҳмон-талабалар ўзбекистонлик тенгдошлари билан бирга ОТМ ҳаётидаги маданий-маърифий тадбирларида қатнашадилар.

Академик алмашинув якунида Ўш давлат университети талабаларига Ўзбекистонда билим даражаларини оширганликлари ҳақида сертификат берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг