Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қорақалпоғистонда янги институт очилади

Қорақалпоғистонда янги институт очилади

Фото:«Norma.uz»

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилиши мумин. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳаси билан институтнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

  • республиканинг шимолий минтақаси учун қишлоқ хўжалигида инновацион ресурс тежайдиган илғор технологияларни қўллаш, «Ақлли қишлоқ хўжалиги» (Smart agriculture) ва рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш бўйича замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларни тайёрлаш;
  • ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида соҳага оид инновацион ва замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ҳамда ресурс тежайдиган илғор технологиялар бўйича билимларни акс эттириш;
  • замонавий технологиялар ва интерактив таълим услубларини (E-Minbar электрон платформаси), талабаларнинг мустақил ўқув ва амалий фаолиятини (кейс-стади, коучинг ва бошқалар) ривожлантириш орқали амалиёт ўташ, шунингдек, ўқитувчи ва талабанинг ўзаро масофавий ҳамкорлигини (вебинар технологиялар) таъминлашга, уларда инновацион ва таҳлилий фикрлашни ривожлантиришга мўлжалланган модулли, объектга йўналтирилган ва динамик таълим муҳитини (Moodle) кенг жорий қилиш ва бошқалар.

Қайд этилишича, институт 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб фаолиятни бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг