Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўшкўпирда битта мактаб бор...

Қўшкўпирда битта мактаб бор...

Фото: «Xabar.uz»

Мактабнинг янги биноси 2007 йил ишга туширилган. Аслида 315 ўринга мўлжалланган бино эски мактабга қўшимча сифатида қурилиши керак эди. Эски бино 1960 йилларда лойдан қурилгани ҳамда унинг аҳоли зич жойлашган мавзеда жойлашганлиги боис янги бинони катта асфальт йўл яқинида барпо этилди.

Дастлабки йиллари бошланғич синфлар эски бинода, юқори синфлар янги бинода ўқиб туришди. Эндиликда мактабнинг эски биноси ҳам йиқилиб кетди. Томошанинг зўри ана шундан сўнг бошланди. 10 та синф хонасига эга бўлган кичкина бир мактабда эндиликда 520 ўқувчи 22 синфда 2 сменада базўр сиғишиб ўқишмоқда.

Директор хонаси спорт залининг болалар ечиниш хонасига, мактаб кутубхонаси ўғил болаларнинг ечиниш хонасига, ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари хонаси жисмоний тарбия ва маданият ўқитувчисининг хонасига жойлаштирилди.

Физика, кимё ва биология фанлари лабораториялари синф хоналарига айлантирилди. Ўқитувчилар хонасига жой бўлмаганидан ҳозирча мактаб фоесидан фойдаланишмоқда. Тадбирлар эса спорт залида ўтказилмоқда. Жорий йилда 10-11 синфлар қўшилиши туфайли ўқиш 3 сменада ташкиллаштириш режалаштириляпти.

Мактаб ҳудуди кенг, 2 гектар ер майдонда жойлашган.

— Мутасаддилар мактабга эътибор қаратиб, унга яна бир бино қуриб беришмаса бўлмайди, — дейди кекса онахон Ж.Жумаева. — Коллежлар сони қисқаргани сабаб болаларимиз 10-11 синфларни ўрта мактабда давом эттиряпти. Уларга ўқувчилар бир синфда зўрға сиғишиб ўқишяти.

Мактабда директор, унинг ўринбосарлари, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси учун хоналар ва маънавият зали керак.

Ҳудудда газ босими пастлигини учун кўмирдан фойдаланилади. Кўмир заҳирасини сақлаш учун эса махсус омбор йўқ. Мактабга тоза ичимлик суви уланмаган. Ўз биноси бўлмагани сабаб «Пахтакор» фуқаролар йиғини мутасаддилари ҳам мактаб спорт залининг бир бурчагида зўрға сиғишиб ўтиришарди. Яхшиямки, улар яқинда бошқа жойга кўчишибди...

Эрпўлат БАХТ

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг