Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўшма факультетга талабалар 2019 йилдан қабул қилинади

Қўшма факультетга талабалар 2019 йилдан қабул қилинади

Тошкент фармацевтика институти ва Санкт-Петербург кимё-фармацевтика университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумда қўшма факультет ва «Иккита диплом» лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 2019-2020 ўқув йилига ҳар икки таълим муассасаси 30 нафардан талабани 1-босқичга қабул қилишга келишиб олди. Шунингдек, қўшма факультет ўқув режалари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ҳамкорлик доирасида илмий лойиҳалар, илмий ишларга раҳбарлик қилиш, талабалар алмашинуви, профессор-ўқитувчиларнинг малакаларини ошириш ҳамда масофавий малака ошириш масалалари амалга оширилади.

Тошкент фармацевтика институти вакиллари 2018 йилнинг 13-16 ноябрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган «LIFE SCIENCES INVEST» VIII халқаро ҳамкорлик форумида иштирок этиб қайтишди. Форум фармацевтика соҳасининг келажаги, соҳанинг глобал конкуренцияга ўтиш даври, импорт ўрнини босувчи дори-дармонлар яратиш, фармацевтика соҳасининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, соҳанинг технологик платформаларини такомиллаштириш истиқболларига бағишланди.

Ҳозирги кунда Тошкент фармацевтика институтида талабаларнинг таҳсил олишлари учун замонавий моддий-техник база билан жиҳозланган лабораториялар ва ўқув хоналари ҳамда таълим сифатини ошириш бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг