Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расул Кушербаев ёшлигида воз кечган орзуси ҳақида гапирди

Расул Кушербаев ёшлигида воз кечган орзуси ҳақида гапирди

Фото: Институт матбуот хизмати

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев билан онлайн мулоқот ўтказилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди.

Zoom орқали ташкил этилган «Ёшлар парламенти, қонунчиликда ёшларга оид ислоҳотлар» мавзусидаги мулоқотни институт ректори Ўктам Умурзоқов очиб берди.

Суҳбатда 400 дан ортиқ иштирокчи қатнашишди ҳамда бу мулоқот бир вақтнинг ўзида Facebook ижтимоий тармоғи орқали жонли эфирда узатилди. Суҳбат самимий, мулоҳазали ва кўтаринки кайфиятда ўтди. Унга  институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Чориев, институт фаол ёшлари жамоаси аъзолари А.Бердимуродов, Д.Акбаров, У.Манзирбоевлар модераторлик қилишди.

Расул Кушербаев дастлаб Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги иш жараёни билан ўртоқлашди. Ҳар бир соҳада муҳим ўзгаришлар қилиш учун, ҳар бир шахс ўз ҳаётида кескин қарорлар чиқариши зарур. Р.Кушербаев ёшлигида учувчи бўлишни орзу қилгани, аммо бир филмдан таъсирланиб, ўз фикрини ўзгартиргани ва бор билим салоҳиятини халқ манфаатлари йўлида сафарбар қилишга қарор қилганини сўзлаб берди.

Кейин эса интерактив саволларга навбат берилди. Модераторлар томонидан талабаларнинг ва иштирокчиларнинг Ёшлар парламенти, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда таълим тизимига доир саволлари берилди. Расул Кушербаев саволларнинг ҳар бирига жавоб бериб ўтди. Ёшлар Парламенти иш фаолиятига алоҳида тўхталиб, юзага келадиган қийинчиликлар ва ёшларга яратиб бериладиган имкониятлар юзасидан ўз хулосаларини билдирди.

Ёшлар парламентидаги вакиллар, албатта, ўз туман ва шаҳарларидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бизга ва Сенат минбарига қўрқмасдан олиб чиқишига ишонаман деб ўз сўзини якунлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг