Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рекорд янгиланди: Сурхондарёда 78 ёшли отахон ОТМга ҳужжат топширди

Рекорд янгиланди: Сурхондарёда 78 ёшли отахон ОТМга ҳужжат топширди

Фото:«Uza.uz»

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1941 йил 13 апрелда таваллуд топган фуқаро Маматқул Бердиалиев ҳужжат топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. 

«Маматқул бобо ҳали бардам эканлигини таъкидлар экан, биринчи йўналиш сифатида «Мевачилик ва узумчилик таълим йўналиши»ни, иккинчиси «Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик», учинчи эса «Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш» йўналишларини танлашини айтиб ўтди» дейилади агентлик хабарида. 

Бундан аввал, 72 ёшли абитуриент – Холиқов Тоштемир Асқарович Фарғона давлат университетининг кундузги бўлимида ўқиш учун ҳужжат топширган эди. 

Ундан сўнг эса Жиззахда 66 ёшли фуқаро ҳам олий маълумот олиш учун ҳужжатларини ОТМга топширганди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилда республика Олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида рўйхатга олинаётган 50 ёшдан ошган фуқаролар сони кўпчиликни ташкил этмоқда. Бунга сабаб бу йилдан бошлаб, ёшга доир чекловларнинг амал қилмаслиги бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг