Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиянинг 80дан зиёд ОТМ ректорлари иштирокида форум бўлиб ўтмоқда

Россиянинг 80дан зиёд ОТМ ректорлари иштирокида форум бўлиб ўтмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон – Россия таълим форуми ўтказилмоқда. Форумда «Xabar.uz» мухбири ҳам қатнашяпти.

Мухбиримизнинг хабар беришича, Халқаро форум ишида икки мамлакат президентлари администрациялари, ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Россия Федерациясининг таълим ва фан вазири ҳамда Россиянинг 80 дан зиёд нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари қатнашмоқда.

Ўзбекистон – Россия таълим форумида Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда муҳокамалар ўтказишяпти.

Халқаро форум доирасида Россиянинг нуфузли олий таълим муассасалари ва республикамиздаги олий таълим муассасалари ўртасида малакали мутахассисларни ҳамкорликда тайёрлаш мақсадида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 100дан ортиқ шартномалар имзоланиши режалаштирилмоқда.

Шу орқали юртимизда Россиянинг нуфузли олий таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш, икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида академик тайёргарлик, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, талабаларнинг илмий ва инновацион форумларини ўтказиш, биргаликда илмий тадқиқотлар ва бошқа тадбирларни олиб бориш борасида келишувларга эришилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг