Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиянинг яна бир университети билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Россиянинг яна бир университети билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Фото: Тошкент давлат педагогика университети

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан 2019 йилнинг 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтган «Ўзбекистон-Россия таълим форуми» доирасида эришилган келишувларни амалга тадбиқ этиш ишлари давом этмоқда.

Таълим форумида эришилган келишувларни амалга тадбиқ этиш мақсадида Тошкент давлат педагогика университетига Воронеж давлат университети ректори Ендовицкий Д.А. ташриф буюрди. Ташриф давомида таълим соҳасида икки томонлама алоқаларни ривожлантиришни кўзда тутувчи ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Шартномага кўра, Тошкент давлат педагогика университети Воронеж давлат университети билан келгусида профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни алмашиш дастурлари, ERASMUS халқаро лойиҳаси доирасида ҳамкорлик, аспирантура дастурлари бўйича ҳамкорликда таълимни ташкил этиш каби йўналишларда иш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат педагогика университети Россиянинг етакчи таълим муассасаларидан Москва давлат университети, Москва давлат педагогика университети, Омск давлат педагогика университети, А.С.Пушкин номидаги Ленинград давлат университети, Урал давлат педагогика университети билан таълимнинг турли соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг