Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги халқаро олимпиада ғолиблари аниқланди

Самарқанддаги халқаро олимпиада ғолиблари аниқланди

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Шу йилнинг 19-23 июнь кунлари Самарқандда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли халқаро танловда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистондан вакиллар иштирок этди. Илк бор ташкил этилган халқаро олимпиадада ушбу мамлакатлардан 45 нафар истеъдодли ўқувчи физика ва астрономия фанлари бўйича билимини синовдан ўтказди.

Бугун, 24 июнь куни халқаро олимпиада ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Астрономия фанидан қирғизистонлик Анарбеков Ирискелди олтин медални қўлга киритди. Қозоғистон вакили Аманкул Жанибек кумуш медалга, ҳамюртимиз Бозорқулов Дўстмамат ва яна бир қозоғистонлик ўқувчи Кенес Ержан бронза медалга сазовор бўлишди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Физика фанидан Ўзбекистон жамоаси аъзоси Умиджон Ҳафизов ғолибликни қўлга киритди. Тиничбеков Темур (Қирғизистон), Амангелди Ислам (Қозоғистон) ва ўзбекистонлик Ҳасанов Отабек ва Носиров Абдураҳмонлар кумуш медалга сазовор бўлишди. Туркманистонлик Ходжамуродов Мейлис, қозоғистонлик Тельман Ерасил, Намугамбетова Мадина, қирғизистонлик Сидиқов Эрназар ҳамда ҳамюртларимиз Розиқов Солибой, Ҳалимов Бобур бронза медалига муносиб деб топилди. Ғолиблар ташкилий қўмита томонидан тантанали равишда тақдирланди.

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ҳар икки йилда анъанавий тарзда Самарқандда ўтказилиши кўзда тутилган.

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олипиаданинг физика фани бўйича якуний натижалари

Ф.И.О

Давлат

1-тур

2-тур

Якуний натижа

Ўрни

1

Хафизов Умиджон

Ўзбекистон II

23.5

13.6

37.1

олтин медал

2

Хасанов Отабек

Ўзбекистон II

25.4

9

34.4

кумуш медал

3

Тынычбеков Тимур

Кирғизистон

20.6

12.4

33

кумуш медал

4

Амангелди Ислам

Қозоғистон I

23.3

9.4

32.7

кумуш медал

5

Носиров Абдураҳмон

Ўзбекистон

19.8

11.1

29.7

бронза медал

6

Телман Ерасып

Қозоғистон I

18.6

11.1

25.9

бронза медал

7

Раззоқов Солибой

Ўзбекистон I

14.1

11.8

25.9

бронза медал

8

Халимов Бобур

Ўзбекистон I

16

9.8

25.8

бронза медал

9

Хожамурадов Мейлис

Туркманистон

19.4

6.4

25.8

бронза медал

10

Сидиков Эрназар

Кирғизистон I

12.2

11.6

23.8

 бронза медал

11

Наумагамбетова Мадина

Қозоғистон II

13.6

8.9

22.5

бронза медал

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олипиаданинг астрономия фани бўйича якуний натижалари

Ф.И.О

Давлат

1-тур

2-тур

Якуний натижа

Ўрни

1

Анарбеков Ирискелди

Кирғизистон

24

27

51

олтин
медал

2

Аманкул
Жанибек

Қозоғистон II

27

18

45

кумуш
медал

3

Бозорқулов Дўстмамат

Ўзбекистон II

19

19

38

бронза медал

4

Кенес Ержан

Қозоғистон II

16.5

17.5

34

бронза медал

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг