Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардоба фалокатида оиласи талофат кўрган тадқиқотчи докторлик унвонини олди

Сардоба фалокатида оиласи талофат кўрган тадқиқотчи докторлик унвонини олди

Гулистон давлат университетида Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида туғилган ёш тадқиқотчи Камола Аброрхонованинг онлайн докторлик диссертация ҳимояси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди. 

Тадқиқотчи «Бошланғич синф ўқувчиларини инновацион ёндашув асосида миллий руҳда тарбиялашнинг педагогик асосларини такомиллаштириш» мавзусидаги илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

2020 йил 1 май эрта тонгда Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида юзага келган ҳодисада унинг оиласи ҳам катта талафот кўрган.

2020 йил 15 май куни Мирзаобод туманида Президент Шавкат Мирзиёевнинг жабрланган аҳоли билан бўлган суҳбатида Камола ҳам ўз фикр мулоҳазалари билан қатнашди.

Диплом топшириш маросимида фан докторлари, профессор ва ўқитувчилар сўзга чиқиб, К.Аброрхонованинг докторлик ишини юқори баҳолашди. Олий Аттестация комиссияси раиси А.Юсупов докторант Камола Аброрхоновага тантанали равишда фан докторлиги дипломини топширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг