Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шанхай университетида ўзбек тили бакалавр дастури очилди

Шанхай университетида ўзбек тили бакалавр дастури очилди

Фото:«Xabar.uz»

16-17 ноябрь кунлари Шанхай халқаро тадқиқотлар университетида бир қатор маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди ва ўзбек тили бакалавр дастури очилди. Бу ҳақда Ўзбек тили ва адабиёти университети матбуот хизмати хабар қилди. 

Мазкур тарихий воқеа доирасида ўзбек маданияти ҳафталиги ҳам бўлиб ўтди. Ушбу тадбирнинг фахрий меҳмони, шунингдек асосий ташкилотчилардан бири бўлган ТошДЎТАУ ректори Шухрат Сирожиддинов, ҳамда Ўзбекистон томонидан - Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти раиси Владимир Норов иштирок этдилар. 17 ноябрь куни «Буюк Ипак йўлида умуминсоний ва миллий қадриятлар: тил, таълим ва маданият»  ИВ халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди ва мазкур анжуманда ректор Шуҳрат Сирожиддинов «Ўзбек адабиётида таржиманинг моҳияти тўғрисида» мақоласи билан нутқ сўзлади.

Бундан ташқари, ШХТУ Алишер Навоийнинг хитой тилига таржима қилинган китоблари тўпламини тақдим этди. Шуни таъкидлаш лозимки, Шанхай халқаро тадқиқотлар университети ТошДЎТАУнинг асосий ҳамкорларидан биридир. Бунга исбот сифатида ўзбек тилини ўрганаётган бир неча талабалар гуруҳини мисол келтириш мақсадга мувофиқ. Ушбу гуруҳларда ўзбек тили ўқитувчиси сифатида - ТошДЎТАУнинг ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти Мардон Раҳматов фаолият юритмоқда. Университетларнинг ушбу ҳамкорлигининг муҳимлигини тасдиқлайдиган яна бир далил - ШХТУ биносининг ҳовлисида ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкалидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг