Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев мирзачўллик болажонлар қуршовида (фото)

Шавкат Мирзиёев мирзачўллик болажонлар қуршовида (фото)

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Кеча, 30 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мирзачўл туманидаги «Бинафша» давлат мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан танишди.

«Обод қишлоқ» дастури асосида капитал таъмирланган мазкур боғчада болаларнинг ривожланиши учун барча шароит яратилган. Муассаса 280 ўринга мўлжалланган. Машғулот хоналари болаларни мактабга тайёрлаш бўйича илғор методикалар асосида, замонавий инвентарлар билан жиҳозланган. Спорт ва ўйин майдончалари қурилган. Турли интерфаол ўйинлар, буюмлар ва ўйинчоқлар болаларнинг ақлини чархлашга йўналтирилган.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

«Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, фарзандларимизга яхши тарбия бериш доимий эътиборимизда бўлади. Боғчага борган боланинг соғлиғи мустаҳкам, дунёқараши кенг, ўзига ишончи юқори бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, давлат ва хусусий боғчалар ташкил этиш орқали болалар қамровини кўпайтириш, шу билан бирга таълим-тарбия сифатини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг