Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерматов ҳокимларга: «Илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг!»

Шерматов ҳокимларга: «Илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг!»

Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчиларни таълимдан ташқари ишларга мажбурий жалб қилишни нафақат президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб давлат раҳбарини имиджини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолади.

«Наҳотки баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қиламан деб, Президент сиёсатига хиёнат қилаётганини тушунмаса!

Президентимиз бу йил биринчи бор «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрамида ўзлари чиқиб табрик сўзи билан мурожаат қилдилар. Таълим-тарбия тизимини яхшилаш бўйича Фармон лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ бердилар, кейин яна қўшимча селектор ўтказиб, ҳар бир ҳоким энди камида 30-40 фоиз вақтини мактабга ёрдам беришга қаратсин деб айтдилар ва ҳурматли ҳокимларимиздан бу масалага чин дилдан ёндашишни, кундалик топшириқ сифатида қабул қилмасликни сўрадилар. 

Куни кеча Фармонга имзо қўйишдан олдин яна бир бор таълимни кўтариш муҳимлигини қатъий таъкидладилар.

Бугун эрталабдан эса жойлардан шундай янгиликларни ўқиб турибмиз...

Бундай ҳолатларни, нафақат президент сиёсатига хиёнат, балки атайлаб давлат раҳбарини имиджини дискредитация қилишга ҳаракат деб баҳолаш керак ва ҳар бир бундай ҳолат бўйича жойлардаги мутасаддиларни керак бўлса жиноий жавобгарликка тортишгача олиб бориш зарур деб ҳисоблаймиз.

Ҳурматли ҳокимлар ва сектор раҳбарларидан халқ таълими тизими ходимларини фақат таълим сифати бўйича ишлашларига шароит яратишда ёрдам беришингизни сўраймиз! Ёрдам беришга имкониятингиз бўлмаса, илтимос, жуда бўлмаса халақит қилманг!» — деб ёзади Шерзод Шерматов. 

Вазир ўз постида Самарқанд вилоятининг Пахтачи, Фарғона вилоятининг Фарғона туманлари ҳамда Андижон ва Наманган шаҳридаги мактаблар ўқитувчиларининг мурожаатлари акс этган суратларни илова қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг