Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов: «Халқ таълими ходимларига тазйиқ кузатилса, улар билан Бош прокуратура шуғулланади»

Шерзод Шерматов: «Халқ таълими ходимларига тазйиқ кузатилса, улар билан Бош прокуратура шуғулланади»

Фото: «Xabar.uz»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирликнинг «Facebook»даги саҳифасида 17 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилиш борасида ўз фикрларини билдирди.

«Президентимиз томонидан 17 июль куни ўтказилган йиғилишни халқ таълими соҳасида инқилобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тарихий воқеа, деса муболаға бўлмайди. Бундан буён энди барча давлат идоралари мактаб ва ўқитувчилар фаолиятига халақит қилиши эмас, балки кўмаклашиши керак! Акс ҳолда Президентимиз томонидан белгилаб берилган янги сиёсатга қарши чиққан бўлади!», — деди вазир.

«Юртимизни келажакда иқтисодий ривожланган мамлакатлар қаторида кўриш учун айнан мактаб таълимига сармоя киритиш ва ўқитувчиларимизнинг жамиятдаги ҳурматини ошириш муҳимлигини давлатимиз раҳбари бир неча бор таъкидлаб ўтди ва тегишли топшириқлар берди. Шундан кейин ҳам жойларда халқ таълими тизими ходимларига тазйиқ ўтказиш ҳолатлари кузатилса, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бундай ҳолатларга жуда қатъий чора кўриш топширилди» — қайд этди Шерзод Шерматов.

Таъкидланишича, барча даражадаги раҳбарлардан Президентнинг халқ таълими тизими ходимларини ўз функционал вазифаларидан бошқа ишларга жалб этмаслик бўйича топшириқларини сўзсиз ижросини таъминлашларини кутиб қолинади.

Халқ таълими тизимининг 580 мингдан ортиқ вакиллари учун эса бу йиғилиш ўзига хос байрам бўлиши билан биргаликда, жуда катта масъулиятдир. Давлат раҳбари томонидан яқин 3-4 йил учун белгилаб берилган ушбу вазифаларни тўлақонли ва сифатли амалга ошириш учун соҳа мутахассислари бор куч ва имкониятларини сафарбар этиши зарур.

«Ушбу вазифалар ижроси юзасидан яқин кунларда тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиб раҳбариятга киритилади», деди Халқ таълими вазири.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг