Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швеция маликаси Виктория қизини мактабга олиб борди (фото)

Швеция маликаси Виктория қизини мактабга олиб борди (фото)

Фото: «Kungahuset.se»

Бугун, 21 август куни Швеция маликаси Викториянинг қизи — олти ёшли Эстель биринчи синфга борди. Бу ҳақда қирол саройи расмий сайти хабар берди.

Эстелни Стокгольмдаги энг нуфузли мактаб — «Campus Manilla»га беришди. Қизалоқни мактабга онаси Виктория, отаси Даниэль ва тансоқчи олиб боришди.

Фото: «Kungahuset.se»

Тантанали қисмдан сўнг маликанинг қизи бошқа болалар билан ўз синфига йўл олди.

Фото: «Kungahuset.se»

Эслатиб ўтамиз, малика Виктория ўртаҳол швед оиласидан чиққан бўлғуси турмуш ўртоғи билан Стокгольмдаги спорт залида танишган. Даниэль Викториянинг шахсий фитнес-инструктори эди.

Улар 2010 йилнинг 19 июнь куни турмуш қуришди. Уларнинг Эстелдан ташқари икки ёшли Оскар исмли ўғли ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг