Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖИДУнинг «Сиёсатшунослик» йўналишига қабул квоталари белгиланди

ЖИДУнинг «Сиёсатшунослик» йўналишига қабул квоталари белгиланди

Фото:«Gazeta.uz»

Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди. 

Қарор билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик йўналиши бўйича 2019-2020 ўқув йили учун қабул квоталари қуйидагича белгиланди:

-«Сиёсатшунослик» бакалавриат йўналиши бўйича 20 та (5 та грант);

-«Амалий сиёсатшунослик» магистратура йўналиши бўйича 10 та (2 та грант);

-«Сиёсий фанлар» таянч докторантура йўналиши учун 4 та, докторантурада 2 та.

Қарорга мувофиқ университетда «Сиёсатшунослик» кафедраси тузилди.

Кафедра фаолиятининг асосий йўналиши сиёсатшунослик фанлари соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг