Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда боғча очадиган тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланади — Президент

Сурхондарёда боғча очадиган тадбиркорлар янада қўллаб-қувватланади — Президент

Сурхондарё вилоят фаоллар йиғилишида иштирок этаётган президент Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим ривожи учун амалга ошириладиган ишларга  тўхталиб ўтди.

— Вилоятда мактабгача таълим қамрови 41,5  фоизни, жумладан Бандихонда 20  фоиз, Деновда 27  фоиз, Қумқўрғонда 32  фоизни ташкил этади.

2021-2022 йилларда 22  та давлат, 37  та давлат-хусусий шериклик, 1 мингдан ортиқ оилавий боғчаларни барпо этиш, бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил қилиш орқали, қамровни 60 фоизга етказиш режалаштирилган.

Боғча очадиган тадбиркорларни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаймиз. Оилавий боғчалардаги болалар сонини 25  нафардан 50 нафаргача ошириш ва 4 нафаргача ходим ёллашга рухсат берилди.

Бундай боғчаларга мебель ва жиҳозлар сотиб олиш учун 30  миллион сўмгача, 3  йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5  фоизли кредитлар ажратилади.

Давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларга қатнайдиган ҳар бир бола учун бюджетдан ажратиладиган субсидиялар миқдори 50 фоиздан 75 фоизга оширилади. Уларнинг электр ва табиий газ бўйича харажатларининг 50  фоизи бюджет ҳисобидан қоплаб берилади, - деди давлат раҳбари.

Йиғилишда маълум қилинишича, ушбу мақсадларга давлат ҳисобидан 238 миллиард сўм маблағ ажратилади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг