Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таълим муассасаси раҳбариятининг таълим сифатига шахсий жавобгарлиги кучайтирилади

Таълим муассасаси раҳбариятининг таълим сифатига шахсий жавобгарлиги кучайтирилади

Фото:«Xabar.uz»

5 сентябрь куни «Таълим сифатини таъминлаш ва баҳолаш: Халқаро ёндашувлар ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида семинар ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Давлат таълим муассасалари хамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор қабул қилинган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида юртимиздаги таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди.

Семинарда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бош бошқарма бошлиғи Аслиддин Одилов бундан буён ҳар бир таълим муассасасида ўзини-ўзи баҳолаш орқали ички таълим сифати аудити шакллантирилиши айтиб ўтди. Бунда таълим олувчиларнинг мактаб ҳаёти ва бошқарувига оид фикрлари даврий равишда ўрганилиши ва улар мактаб бошқарувида фаол иштирок этишлари, таълим сифатини баҳолашда мактабнинг ота-оналар, кузатув кенгаши, маҳалла, боғча ва олий таълим муассасалари билан мактабни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик ишларига асосий урғу берилиши маълум қилинди.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўлими бошлиғи Дипа Шанкар айтишича, ёшларнинг мажбурий таълимга қамраб олиш қарийб кўрсаткичи кўпгина ривожланган давлатларникида ҳам юқори кўрсаткичга қарийб 100 фоизга етказилган. Бироқ таълим сифатини баҳолаш бўйича изланишлар ўтказилмагани, ушбу йўналишда аниқ кўрсаткичлар йўқлиги сабаб мавжуд аҳволни ҳаққоний баҳолаш имкони йўқ эди. Сўнги 2 йилда эса ушбу йўналишдаги катта ислоҳотлар бошлаб юборилди. Хусусан Ўзбекистон ёшлари 2021 йилда (15-16 ёшли ўқувчилар билимини баҳолаш бўйича халқаро дастур) халқаро тадқиқотларида иштирок этишларидан ҳам Ўзбекистон болаларнинг таълим олиш бўлган ҳуқуқининг қай даражада таъминланаётганлигини яъни сифатини текширишга ва бу борада халқаро миқёсида ишлашга тайёр эканлигини кўришимиз мумкин.

Семинар давомида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутахассислари томонидан таълим сифатини баҳолашга янгича ёндашув, МТМларда таълим сифатини таъминлаш ва уни баҳолаш механизмлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш тизими ҳақида маълумот берилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг