Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ Россиянинг талабалар медиа маркази ассоциациясига аъзо бўлди

ТАТУ Россиянинг талабалар медиа маркази ассоциациясига аъзо бўлди

Фото: «ВКонтакте»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Бонч Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникация университети таклифига биноан Россия Федерациясининг «Талабалар медиа маркази ассоциацияси (ТММА)»га аъзо бўлди.

Ушбу аъзолик ТАТУ ҳамда «Талабалар медиа маркази ассоциацияси» ўртасида умумий медиа контент яратиш, шунингдек, талабаларнинг билим ва малака алмашинуви жараёнини амалга ошириш имконини беради.

Марказнинг асосий вазифаси бутун Россия Федерацияси талабаларининг ягона медиа порталини ривожлантириш бўлиб, медиа марказ ёрдамида ёшларнинг таълим олиш жараёни, инновацион ишланмаларини ҳамда талабалар учун энг мақбул ягона медиа контент яратишни кўзлаган.

Ассоциация 2015 йилда ташкил этилган ва Россия Федерациясида 50 дан ортиқ аъзоларига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг