Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТАТУ халқаро сертификатлаш маркази билан шартнома тузди

ТАТУ халқаро сертификатлаш маркази билан шартнома тузди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Компютер инжиниринги» факултети «Ахборот технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси Т.Хўжақулов Москва шаҳрида бўлиб ўтган «Oracle» компаниясининг «Oracle Academy Day» конференциясида қатнашди. Бу ҳақда ТАТУ матбуот хизмати хабар берди.

Конференция доирасида «Oracle Academy» қошида ташкил этилган ахборот технологиялари йўналиши бўйича бизнес мактабга ташриф буюрилди, IT-Hab бўйича маҳорат дарслари билан танишилди.    

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Т.Хўжақулов конференция доирасида «Oracle» компаниясининг Россия ҳамда Марказий Осиёдаги директори О.Жуков билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик ҳақида келишиб олди. Шунингдек, дастурлаш тиллари ҳамда «Microsoft», «Cisco», «Oracle» ва бошқа компаниялар сертификатини олиш учун сертификатлаш маркази билан ҳамкорлик шартномаси тузилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, ТАТУда «Oracle» компанияси билан ҳамкорликда «Oracle Academy» лабараторияси очилган эди.

«Oracle Academy» — дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқарувчи компаниялар орасида «Microsoft»дан кейин иккинчи ўринда турадиган «Oracle»нинг ахборот технологияларини узлуксиз ўргатиш учун барча зарур ресурсларни тақдим этувчи таълим ташаббуси ҳисобланади.

Ҳар йили «Oracle Academy» курсларида 120 мамлакатда 3,5 миллион нафардан ортиқ талаба таълим олади. Академия дастурлари ёшларга ҳақиқий ҳаётга тайёргарлик кўриш ва замонавий глобал иқтисодий шароитларда ишлашга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг