Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТАТУнинг Нурафшон филиали ташкил этилди

ТАТУнинг Нурафшон филиали ташкил этилди

«Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (288-сон, 07.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали;

Университет Ахборот-ресурс марказида «Рақамли кутубхона».

Аҳолининг барча қатламларида рақамли кўникмаларни ошириш мақсадида дастурлаш, робототехника, «Буюмлар интернети», сунъий интеллект технологияларини қўллаш ва ўрганиш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарор билан Университет ҳузурида фаолият юритувчи, олий таълим тизими билан интеграциялашган ўрта махсус профессионал таълим босқичида ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган техникумлар (11 та) ташкил этилади.

Филиал ва техникумлар юридик шахс мақомига эга Университетнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.

Филиал ва техникумларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Филиал ҳамда Тошкент вилояти ахборот технологиялари техникуми биносини қуриш учун ер майдони Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри «Nurafshon business city» ҳудудидан ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг