Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

TEAM университети ташкил этилди

TEAM университети ташкил этилди

«TEAM университетини ташкил этиш тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, TEAM университети ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Тадбиркорлик ва бошқарув, шунингдек бошқа соҳаларда юқори малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Университетнинг вазифаларидан биридир.

Университет «TEAM University» МЧЖ муассислигидаги устав фондида давлат улуши бўлмаган нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнининг олиб борилиши тузиладиган битимлар асосида етакчи хорижий ОТМлар билан биргаликда таъминланади.

Университетда таълим жараёни инглиз, ўзбек ва бошқа тилларда ташкил этилади, таълим фаолияти 2020-2021 ўқув йилидан бошланади.

Битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар – потенциал иш берувчилар тақдим этадиган таълим грантлари, ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг