Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тест синовлари учун бериладиган вақт 2 соатга қисқартирилади

Тест синовлари учун бериладиган вақт 2 соатга қисқартирилади

Тест синовлари учун абитуриентларга 2 соат вақт берилади. Эрталабки сменалар соат 8:00да бошланиб, 10:00да тугайди, кечки сменалар эса соат 17:00да бошланиб, 19:00да якунланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Абитуриентларга бир марталик ҳимоя воситаларига қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади.

Абитуриентлар 2 та фандан жами 60 та тест саволига жавоб топади.

Нима учун тест синовлари уч соатдан икки соатга қисқартирилди?

«Чунки ҳар йили тест синовлари учта фандан ўтказилар ва учта фанга уч соат вақт берилар эди. Бу йилги тест синовлари иккита фандан ўтказилади. Шароитдан келиб чиқиб, қўшимча фанлар олиб ташланди. Бундан ташқари, тест синовлари анча соддалаштирилган ва осонлаштирилган», — деди Мажид Каримов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг