Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент давлат шарқшунослик институтида Японшунослик факультети очилди

Тошкент давлат шарқшунослик институтида Японшунослик факультети очилди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида Японшунослик факультети очилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Тадбирда Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фуджияма Ёшинори ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

1992 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтида ташкил этилган Япон филологияси кафедраси нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиёда япон тилини ўқитиш бўйича очилган биринчи ўқув маскани саналади.

Охирги йилларда ТошДШИда японшунослик соҳасида қилинган илмий-тадқиқот ишлари натижалари янги факультет шаклланишига асос бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг