Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент педагогика университетида бепул қайта тайёрлаш курсларини бошланди

Тошкент педагогика университетида бепул қайта тайёрлаш курсларини бошланди

Фото: abt.uz

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 25 январдаги «Мактабгача таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги қўшма қарорига мувофиқ Тошкент давлат педагогика университети ҳамда барча вилоятларда мактабгача таълим муассасаларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида 4 ойлик қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди. Бу ҳақда университет маъмурияти «Xabar.uz»га маълум қилди.

Маълум қилинишича, қуйидаги йўналишлар бўйича бакалaвр дипломига эга бўлган фуқаролар қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинади.

Дефектология (логопедия)
Амалий психология
Мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси

Ушбу мутахассисликлар бўйича қайта тайёрлаш курслари фаолияти жорий йилнинг 22 февралидан бошланди. Қайта тайёрлов курсларида ўқиш бепул, битирувчиларга сертификат берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг