Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳридаги Амити университетига бошқарув директори тайинланди

Тошкент шаҳридаги Амити университетига бошқарув директори тайинланди

Бобур Абдуллаев

Фото: «Xabar.uz»

Вазирлар Маҳкамасининг 16 декабрдаги қарорига кўра, Бобур Сагдуллаевич Абдуллаев Тошкент шаҳридаги Амити университетининг бошқаруви директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Меҳнат фаолиятини «Ўзбектелеком» компаниясида бошлаган Бобур Абдуллаев турли йилларда АКТ вазирлигида масъул вазифаларда, шунингдек, «UZINFOCOM» ягона интеграторида директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар АКТ вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2019 йил 7 январдаги қарори билан Тошкент шаҳридаги Амити университети ташкил этилганди. Жорий йилнинг 24 сентябрь куни эса университетнинг очилиш маросими ўтказилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг